Дунё

Туристик Каппадокияда қоя ўпирилиб тушди, қурбонлар бор. Видео

Туристик Каппадокияда қоя ўпирилиб тушди, қурбонлар бор. Видео

Каппадокиядаги Туркиянинг Гёреме қишлоғида «тош устун» сифатида танилган қоя ҳосиласи ўпирилиб тушди. Дaстлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бор, уч нафар ярадор касалхоналарга етказилган.

Ўпирилишдан сўнг воқеа жойига қутқарувчилар, фавқулодда хизматлар, полиция ва жандармерия ходимлари юборилди. Қидирув-қутқарув ишларига фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва тиббий ёрдам учун масъул бўлган AFAD ва UMKE бўлинмалари ҳам жалб этилди.

Ҳодиса юз берган ҳудудда оператив штаб ташкил этилди. Туркиянинг Milliyet нашри маълумотларига кўра, вайронкашлар остида ҳалок бўлганлар бўлиши мумкин. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Невшеҳир вилояти губернатори Ҳусейн Кёк ҳам ишларнинг бориши билан танишиш учун воқеа жойига етиб келди.

Эълон қилинган хабарда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг фуқаролиги, жумладан, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари бор-yo'қлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ Туркиянинг Анталья шаҳрида қуюн қурилиш майдончасидаги иккита яшаш контейнерини вайрон қилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.