Маҳаллий

«Туфли артадиган латтагаям арзимайсан»: Иштихонда солиқ бошлиғи ходимларини ҳақоратлади - аудио

Kun.uzъга Самарқанд вилояти Иштихон тумани солиқ инспексияси бошлиғи Ойбек Усмоновнинг ходимларни бўралатиб сўккани акс этган аудио келиб тушди. “Кеча қанча тушум қилдинг?! Сен ***ларни деб б***т бошқармадан гап эшитяпман!” – деган у сўкишлар орасида. Вилоят солиқ бошқармасига кўра, Усмоновга ҳайфсан берилган ва уни бошқа ҳудудга ишга ўтказиш бўйича Солиқ қўмитасига таклиф киритилган.

«Туфли артадиган латтагаям арзимайсан»: Иштихонда солиқ бошлиғи ходимларини ҳақорат қилди - аудио

Самарқанд вилояти Иштихон тумани солиқ инспексияси бошлиғи Ойбек Усмонов ходимларини қўпол ва жинсий мазмундаги сўзлар билан ҳақорат қилгани, Kun.uz суриштирувидан сўнг унга ҳайфсан жазоси тайинлангани маълум бўлди.

Kun.uzъга келиб тушган аудиода Ойбек Усмонов ходимларига мурожаат қилиб, уларни ишни бажармаётганликда айблайди. У давлат ишини талаб қилаётганини айтиб, ходимни шахсий қадр-қимматини қўпол равишда камситувчи иборалар билан ҳақорат қилади. Суҳбат давомида таҳдидга ўхшаш гаплар ҳам эшитилади.

Ёзувнинг бошқа қисмида Усмонов бир ходимдан қанча тушум қилинганини сўрайди. «Ўн бир миллион» деган жавобдан кейин уни ҳақорат қилади. Шунингдек, ходимлардан бирига нисбатан «буниям уч кунлик муддат билан аризасини оласан», деган гапни айтади. Бошқа бир ходимни эса «туфли артадиган латтагаям арзимайсан», дея камситади. Бошлиқнинг айтишича, у қўл остидаги ходимлар сабаб «бошқармадан гап эшитяпти».

Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси маълумотига кўра, ҳолат бошқарма ҳамда комплаенс бўлими томонидан ўрганилган. Текширув якунида Ойбек Усмоновга ҳайфсан интизомий жазоси берилган. Шунингдек, уни бошқа ҳудудга ротация қилиш бўйича Солиқ қўмитасига таклиф киритилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.