Маҳаллий

Транскаспий транспорт йўлаги Европа ва Осиёни боғлайди

Тошкентда Транскаспий транспорт йўлаги (ТТЙ) бўйича иккинчи Миллий конференция бўлиб ўтди. Унда инфратузилма устуворликлари, лойиҳаларни тайёрлаш ва Йўлак самарадорлигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистон ҳукумати, Европа комиссияси, миллий ва халқаро ҳамкорлар вакиллари бирлашди. Тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган ҳамда Марказий Осиёнинг бешта давлати, ЕИ, халқаро молия институтлари ва халқаро ҳамкорларни бирлаштирувчи ТТЙ Мувофиқлаштирувчи платформасининг бир қисми ҳисобланади […]

Транскаспий транспорт йўлаги Европа ва Осиёни бирлаштиради

Тошкентда Транскаспий транспорт йўлаги (ТТЙ) бўйича иккинчи Миллий конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ҳукумати, Европа комиссияси, шунингдек, миллий ва халқаро ҳамкорлар вакиллари иштирок этди. Қатнашчилар инфратузилма соҳасидаги устувор йўналишларни, лойиҳаларни тайёрлаш ва Йўлак самарадорлигини ошириш бўйича амалий қадамларни муҳокама қилдилар.

Ушбу тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган, Марказий Осиёнинг бешта давлати, ЕИ, халқаро молия институтлари ва халқаро ҳамкорларни бирлаштирган ТТЙ Мувофиқлаштирувчи платформаси доирасида ўтказилмоқда. Платформа Йўлакни Европа ва Осиё ўртасидаги барқарор, хавфсиз ва тезкор транспорт алоқасига айлантиришга қаратилган инвестициялар ва ислоҳотларни мувофиқлаштириш учун ташкил этилган.

– Ўзбекистон учун халқаро транзит йўлаклари жуда муҳим. Мамлакатимиз дунёдаги қўшнилари ҳам очиқ денгизга тўғридан-тўғри чиқа олмайдиган икки давлатдан биридир. Бугунги кунда иқтисодиётимиз шиддат билан ривожланмоқда ва биз учун халқаро транзит йўлакларига эга бўлиш ҳамда уларга интеграциялашиш ўта муҳимдир. Ҳозирги вақтда транспорт харажатлари маҳсулот таннархида жуда катта улушни ташкил этмоқда, шу боис энг кўп илгари сурилаётган ташаббуслардан бири транспорт-логистика масалаларини ҳал этиш ҳисобланади. Европа Иттифоқи билан биргаликда, шунингдек, ўзимиз ҳам бир қатор йирик лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Уларнинг барчаси мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, – деди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЕИнинг ушбу йўналишдаги ҳамкорлиги режалар ишлаб чиқишдан уларни амалий рўёбга чиқаришга ўтди. Бунга аниқ лойиҳалар портфелининг шакллантирилиши, мамлакатлар ўртасидаги мувофиқлаштиришнинг кучайтирилиши ва молиялаштиришнинг жалб этилиши ёрдам бермоқда.

Миллий конференциянинг ўтказилиши амалий аҳамиятга эга. Жорий форумнинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистон транспорт тизимининг бўғин нуқталарини аниқлаш ва уларни такомиллаштириш йўлларини муҳокама қилиш бўлди. ЕИ ва халқаро молия институтлари инвестицияларни сафарбар этиш, лойиҳаларни молиялаштириш ва техник кўмак кўрсатишда қандай ёрдам бериши мумкинлиги алоҳида кўриб чиқилди. Устувор йўналишлар қаторида — темир йўл ва автомобиль инфратузилмасини модернизация қилиш, логистика марказларини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистонда ва умуман минтақада ягона рақамли транспорт тизимини яратиш бор.

– Авваламбор, йўлакни ягона тизим сифатида кўриб чиқиш лозим. Гап нафақат Ўзбекистон, Қозоғистон ёки Марказий Осиёнинг алоҳида давлатлари, балки Жанубий Кавказ мамлакатлари ҳақида ҳам бормоқда. Йўлакнинг бутун узунлиги бўйлаб барча процедураларнинг максимал даражада самарали ишлашини таъминлаш муҳим. Хусусан, имкон қадар ҳужжатларни электрон форматга ўтказиш ва божхона тартиб-таомилларини максимал даражада уйғунлаштириш зарур. Бу жуда аниқ натижаларни беради: юклар тезроқ, ортиқча кечикишларсиз ҳаракатланади, транзит вақтини қисқартириш бўйича ҳар бир қадам эса Йўлакнинг инвесторлар ва унинг бевосита фойдаланувчилари учун жозибадорлигини оширади. Яна бир муҳим вазифа – ТТЙ ишининг прогноз қилинувчанлигини таъминлашдир. Транспорт ва логистика компаниялари ташиш қанча вақт олишини ва юклар ҳаракати айнан қандай ташкил этилишини тушунишлари керак. Иш муддатлари ва молиявий шартлари қанчалик прогноз қилинадиган бўлса, Йўлак шунчалик жозибадор бўлади. Ниҳоят, амалга оширилиши лозим бўлган сезиларли ҳажмдаги инфратузилма лойиҳалари қолмоқда. Биз ушбу лойиҳаларни, жумладан, бевосита Ўзбекистонда илгари суриш учун Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз, ҳукумат ва молия институтлари билан бундан кейин ҳам яқиндан ҳамкорлик қилишга умид қиламиз, – деди ЕИнинг Осиё, Марказий Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича директори Петерис Устубс.

Конференцияда давлат органлари, халқаро молия институтлари, ривожланиш бўйича ҳамкорлар, шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Европа комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича бош директори ҳамраислик қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.