Дунё

Трамп Макронни Франсия йöқ бöлиб кетиşи ҳақида огоҳлантирганини айтди

АҚŞ президентининг фикриçа, Франсияга назорациз миграция таҳдид солмоқда. Франсияда оммавий намойиşлар бöлиб öтмоқда, намойиşçиларнинг бир қисми дöконларни вайрон қилиş ва полиция билан тöқнаşувларга öтган.

Трамп Макронни Франсия йўқ бўлиб кетиши ҳақида огоҳлантирганини айтди

АҚŞ президенти Доналд Трамп Франсия раҳбари Эммануел Макронни иммиграция сиёсати сабаб Франсия «йўқ бўлиб кетиши» ҳақида огоҳлантирганини айтди.

«Мен Макронга президентлик лавозимига биринчи марта келганимда айтгандим — у билан эрта учрашгандим — унга “Сиз Франсияни йўқ қиляпсиз. Сиз мамлакатингиздан нафратланадиган одамларнинг келишига рухсат беряпсиз”, дегандим. Бу муаммо тобора кучаймоқда, ҳозир ҳам авж олмоқда», - деди АҚŞ президенти.

Мигрантлар муаммосига нафақат Франсия, балки Европанинг бошқа мамлакатлари ҳам дуч келган.

«Испанияга қаранг, бир ой олдин юз минглаб одамлар Испанияга ёпирилиб кирди. Мен “Оҳ, бу муаммога айланади”, дедим», - деб таъкидлади у.

Июл охирларида минглаб ноқонуний мигрантлар денгиз орқали Европа ҳудудига ўтиш учун Испаниянинг Сеута анклав шаҳрига кирганди.

«Муаммо келтириб чиқараётган одамлар Испаниядан ҳам, Франсиядан ҳам, Италиядан ҳам нафратланишади, улар бу мамлакатлардан эмас. Улар бу халқларнинг санъатидан, биноларидан, Франсия билан боғлиқ барча нарсадан нафратланади, бу халқдан нафратланади. Ва уларнинг келишига рухсат беришди», - дея хулоса қилди Трамп.

Европада сўнгги ойларда оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда. Умумий меҳнат конфедерацияси (СГТ) маълумотларига кўра, Франсияда 17 ва 24-октабр куни ўтказилган умуммиллий намойишларда 800 минг киши қатнашган. Франсиядан ташқари, намойишлар тўлқини Италия, Белгия, Испания ва Албанияни ҳам қамраб олди.

Трамп Европа мамлакатларининг миграция сиёсатини мунтазам танқид қилиб келади. Ўтган йили у ноқонуний миграцияни «даҳшатли босқин» ва «Европани ҳалок қилаётган» ҳодиса деб атаганди.

«Ўзингизни қўлга олганингиз маъқул, акс ҳолда Европангиз қолмайди», - деганди Трамп.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.