Дунё

Макрон Трампнинг ҳудудий даъволарига жавоб қайтарди

Макрон Трампнинг ҳудудий даъволарига жавоб берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Атлантика океанидаги Сен Пьер ва Микелон ороллари ҳудуди АҚШ байроғига бўялган харитани эълон қилганди. Франсия президенти Эммануел Макрон бунга муносабат билдирди.

Макрон 19-сентябр куни Сен Пьерга бориб, бу ҳудуд Франсияга тегишли ва у билан чамбарчас боғлиқ эканини айтди. У бу масала “муҳокама қилинмайди”лигини таъкидлади.

“Одамларда ғалати фикрлар пайдо бўлаётгани ёки улар ғалати баёнотлар бераётгани сабабли биз ҳар куни эрталаб буни такрорлаш ниятида эмасмиз”, деди Франсия президенти.

Сен Пьер ва Микелон — Атлантика океанида, Канада қирғоқлари яқинида жойлашган Франсиянинг собиқ колониясидир. 2003-йилда архипелаг Франсиянинг денгизорти ҳамжамияти махсус мақомини олган.

7-сентябр куни Трамп ўзининг Трутҳ Сосиал ижтимоий тармоғида Шимолий Америка ва Кариб ҳавзасининг катта қисми АҚШ байроғи билан қопланган харитани эълон қилди.

Мексика, Канада ва Кубадан ташқари, “АҚШ таркибига” Гренландия ва Исландия ҳам киритилган. Франсиянинг бир нечта ҳудудлари, жумладан, Мартиника, Гваделупа, Сен Бартелеми, Сен Мартен, Сен Пьер ва Микелон ҳам АҚШ рангларига бўялган ҳудудлар қаторида тасвирланганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.