Трамп Эронга қарши урушга сарфланган 30 млрд долларни “арзимас пул” деб атади
АҚШ президенти Вашингтон Теҳрон билан кенг кўламли уруш олиб бормаётганини ва можарони исталган вақтда якунлаши мумкинлигини айтди. Бироқ ОАВ АҚШ Эронга яширин зарбалар беришда давом этаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Трамп Эронга қарши урушга сарфланган 30 млрд долларни “арзимас пул” деб атади
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан ҳарбий зиддият учун сарфланган 30 миллиард долларни “арзимаган пул” деб атади ва Вашингтон бу можарони исталган пайтда тугатиши мумкинлигини айтди. У бу ҳақда Фох Невс бошловчиси Шон Хеннитига берган интервюсида сўзлади.
“Бу арзимас пул, чунки биз Венесуеланинг ўзидан бундан бир неча баробар кўп даромад олдик”, — деди Трамп можаро харажатлари ҳақидаги саволга жавобан.
АҚШ президенти Эрон билан зиддиятни “юмшоқ уруш” деб таърифлади. Унинг айтишича, АҚШ кенг кўламли ҳарбий амалиётлар олиб бормаяпти. Томонлар бир неча ойдан бери бир-бирига зарба бермаган, Вашингтон эса Теҳрон билан музокараларни давом эттирмоқда.
Шу билан бирга, 3-ноябр куни Америка ОАВлари АҚШ Эрон жанубидаги Кешм оролига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Тҳе Валл Стреет Жоурнал маълумотига кўра, АҚШ бир неча ойдан бери Эронга кичик кўламли яширин зарбалар бериб келмоқда, бироқ уларни расман тасдиқламаяпти. СНН манбасининг айтишича, Америка ҳукумати вазият кўламини ошириб кўрсатмаслик учун ҳужумлар ҳақидаги маълумотларни атайлаб яширмоқда.
2-ноябр куни америкалик журналист Такер Карлсон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Трампга босим ўтказаётгани ва АҚШ яқин кунларда Эронга ядровий зарба бериши мумкинлигини айтди. Унинг даъвосига кўра, Трамп 7-ноябргача бу масалада қарор қабул қилиши мумкин.

