Маҳаллий

«Тўқимачи» стадиони нега бузилмоқда? Масъуллар изоҳ берди

Тошкент марказидаги тарихий «Тўқимачи» стадиони бузилаётгани жамоатчиликда саволлар уйғотди. Kun.uz стадионнинг мулкдори ҳамда ваколатли давлат идоралари билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.

«Тўқимачи» стадиони нима сабабдан бузилаётгани юзасидан масъуллар изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган собиқ «Тўқимачи» стадионининг бузилиши акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Kun.uz ушбу вазиятни ўрганди.

**Стадион давлатга тегишли эмас**

Кадастр агентлигининг Kun.uzъга маълум қилишича, собиқ “Тўқимачи” стадиони Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига тегишли мулк ҳисобланади. Яккасарой тумани, “Дилбулоқ” МФЙ, Қушбеги кўчаси 5а-уй манзилида жойлашган ушбу ўйингоҳни ўз ичига олган, 35 753 кв.м ер майдони тегишли ҳужжатлар асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси таъсисчилигидаги “Яккасарой спорт соғломлаштириш мажмуаси” МЧЖ номига кадастр паспорти шакллантирилиб, ер майдони ва бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

**Стадион ўрнида нима бўлади?**

28-август куни ЎФА раҳбарияти «Тўқимачи» стадиони ўрнига бошқа обьект қурилмаслигини, стадионнинг ўзи янгиланишини маълум қилди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексиясининг Kun.uzъга маълум қилишича, мазкур ҳудудда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсат берилган.

“Ҳудудда 5 қаватли автотураргоҳ, 4 қаватли маиший хизмат кўрсатиш обьекти, савдо мажмуалари, стадион ва томоша трибунаси, 2 қаватли ерости автотураргоҳи қурилиши кўзда тутилган. Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги кенгаш томонидан мазкур лойиҳа тасдиқланиб, инспексия рўйхатидан ўтган”, дейилади қурилиш инспексиясининг Kun.uzъга берган маълумотида.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси масъулининг Kun.uzъга маълум қилишича, ҳудуддаги ишлар стадионни бузишни эмас, балки уни реконструксия қилиб, инфратузилмасини яхшилашни назарда тутади. Янгиланишдан кейин стадионда ўтказиладиган спорт мусобақалари вақтида меҳмонлар ва томошабинлар учун қулай шароитлар яратилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.