Маҳаллий

Тошкент шаҳри марказидаги стадион бузиб ташланяпти

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги собиқ «Тўқимачи» стадиони бузилиб, унинг ўрни бошқа турдаги қурилиш бошлаш учун бўшатиляпти. Бир йил олдин кучга кирган президент қарорида давлатга тегишли бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланганди.

Тошкент марказидаги стадион бузилмоқда. Яккасарой туманининг Шота Руставели кўчасида жойлашган собиқ «Тўқимачи» стадиони ҳозирда демонтаж қилинмоқда. Спорт иншоотлари ва унга тегишли обьектлар олиб ташланаётган бўлса-да, ушбу бузилишнинг сабаблари, ер майдонининг янги эгаси ва стадион ўрнида нима қурилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йил 21-августда «Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланган эди. Ушбу қарорга кўра, давлат мулки бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ҳамда уларни сотувга чиқариш тақиқланган. Шунингдек, Кадастр агентлиги ахборот тизимларига давлат мулкидаги футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилиши ҳамда сотувга чиқарилиши тақиқланиши ҳақида тегишли ўзгаришлар киритилиши лозим эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.