Маҳаллий

Тошкент—Ўш автомобил йўлининг бир қисмида ҳаракат вақтинча чекланади

Чирчиқ дарёси устидаги кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 3-ноябр соат 10:00 дан 4-ноябр 07:00 гача водийдан Тошкентга ҳаракатланиш йўналиши ёпилади.

Тошкент—Ўш автомобил йўлининг бир қисмида ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидан ўтувчи А373 “Тошкент—Ўш” автомобил йўлининг бир қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Автомобил йўллари қўмитаси маълум қилди.

Чеклов автомобил йўлининг 1-километрида жойлашган Чирчиқ дарёси устидаги кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.

Шу сабабли 3-ноябр куни соат 10:00 дан 4-ноябр куни соат 07:00 гача мазкур йўлнинг водийдан Тошкентга ҳаракатланиш йўналиши ёпилади.

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида Юқоричирчиқ туманидан Тошкент шаҳрига кирувчи транспорт воситалари Д012 “Бектемир шаҳри—Чирчиқ шаҳри—Ғазалкент шаҳри—Чорбоғ қўрғони” автомобил йўлининг 6-километридан Йик-ота ва Фарғона йўли йўналишига йўналтирилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда тўққиз ойда йўл қурилишида қарийб 6 мингта қоидабузарлик аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.