Тошкентнинг Яшнобод туманидаги 4650 та хонадонда газ таъминоти вақтинчалик ўчирилди
Тошкентнинг Яшнобод туманида 4650 та хусусий уй ва учта кўп қаватли уйда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Бунга «Янгиобод» маҳалласининг Чилон ота кўчасидаги ўрта босимли ер ости газ қувурида юзага келган сизиб чиқиш (авария) сабаб бўлган. Тумандаги тўққизта маҳалла вақтинчалик газсиз қолмоқда. Улардан бирида 250 та хонадондан иборат учта кўп қаватли уй ҳам ўчирилган. Фавқулодда вазиятлар хизматлари сизиб чиқишни бартараф этиш бўйича ишларни олиб бормоқда. Кейин […]

Тошкентнинг Яшнобод туманида 4650 та хонадонга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди
Тошкентнинг Яшнобод туманида 4650 та хусусий хонадон ва учта кўп қаватли уйга газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Бунга «Янгиобод» маҳалласининг Чилон ота кўчасидаги ўрта босимли ер ости газ қувурида сизиб чиқиш ҳолати юзага келгани сабаб бўлди.
Тумандаги тўққизта маҳалла вақтинча газсиз қолмоқда. Улардан бирида 250 та хонадондан иборат учта кўп қаватли уй ҳам тармоқдан узилган.
Фавқулодда вазиятлар хизматлари сизиб чиқишни бартараф этиш бўйича ишларни олиб бормоқда. Ишлар якунлангач, газ таъминоти тикланади ва бу ҳақда аҳоли олдиндан огоҳлантирилади.

