Тошкентнинг туманларидан бирида юзлаб истеъмолчилар газсиз қолади

Тошкентнинг туманларидан бирида юзлаб истеъмолчилар учун газ таъминоти вақтинча ўчирилади
Бугун, 29 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалардан бирида табиий газ узатиш вақтинча тўхтатилади. Мутахассислар ускуналарни демонтаж қилиш ва газ задвижкасини таъмирлаш ишларини олиб боришади.
"Ҳудудгаз Пойтахт" матбуот хизмати хабар қилишича, газ узатиш соат 10:00 дан 17:00 гача тўхтатилади.
Чекловлар "Алишеробод" маҳалласи Анайбулоқ кўчасида яшовчи истеъмолчиларга таъсир қилади. 250 та ҳовли уйлар, кўп қаватли уйдаги 48 та хонадон аҳолиси ҳамда бешта улгуржи истеъмолчи газсиз қолади.
Газ таъминоти ташкилоти вақтинчалик ноқулайликлар учун узур сўради.

