Тошкент туманларидан бирининг аҳолиси газсиз қолади

Тошкент туманларидан бирининг аҳолиси газсиз қолади
Бугун, 21 октябрь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги ҳовлилар ва кўп қаватли уйларда газ вақтинча ўчирилади. Чекловлар, шунингдек, олтита йирик истеъмолчига ҳам таъсир қилади.
«Худудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар беришича, узилиш газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш билан боғлиқ. Газ етказиб бериш «Ҳамид Олимжон» маҳалласининг Оққўрғон кўчасида соат 10:00 дан 17:00 гача тўхтатилади.
30 та ҳовли ва 660 та хонадондан иборат 12 та кўп қаватли уй аҳолиси, шунингдек, олтита йирик истеъмолчи газсиз қолади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади. Компания вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўради.

