Тошкент туманларидан бирининг аҳолиси вақтинча газсиз қолади

Тошкент туманларидан бирининг аҳолиси вақтинча газсиз қолади
Бугун, 16 октябрь куни соат 11:00 дан 18:00 гача Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги еттита маҳаллада газ қувуридаги таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
"Ҳудудгаз Пойтахт" мутахассислари ўрта босимли ер ости қувуридаги газ сизиб чиқишини бартараф этади, задвижкани алмаштиради ва бузилган бинога олиб борувчи тармоқ қисмини демонтаж қилади.
Газ ўчирилиши "Исломота", "Гулсарой", "Чуқурсой", "Тепагузар", "Ғалаба", "Табассум" ва "Пахта" маҳаллаларига таъсир қилади. 5,3 мингдан ортиқ хонадон ва ҳовли уйлар, шунингдек, 35 та йирик истеъмолчи вақтинча газсиз қолади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ етказиб бериш босқичма-босқич тикланади. Аҳолидан вақтинчалик чекловларни ҳисобга олишлари ва мумкин бўлган ноқулайликларга олдиндан тайёргарлик кўришлари сўралади.

