Маҳаллий

Тошкентнинг туманларидан бирида бугун газ вақтинчалик ўчирилади

Тошкентнинг туманларидан бирида бугун газ вақтинчалик ўчирилади

Бугун, 6 октябрь куни Тошкентнинг Сергели тумани бир қисмида табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади. Чекловлар таъмирлаш ишлари билан боғлиқ бўлиб, соат 11:00 дан 18:00 гача амал қилади.

«Мададкор», «Учувчилар», «Олтин Водий», «Ҳабибий» ва «Ўзгариш» маҳаллалари аҳолиси газсиз қолади.

Ўчириш 51 та кўп квартирали уй ва 12 та йирик истеъмолчини қамраб олади.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ етказиб беришни босқичма-босқич тиклаш ваъда қилинмоқда.

«Ҳудудгаз Пойтахт» келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.