Маҳаллий

Тошкентнинг Олмазор туманида қурилаётган бинода ёнғин чиқди. Видео

Тошкентнинг Олмазор туманида қурилаётган бинода ёнғин чиқди. Видео

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Олмазор туманидаги қурилаётган объект ҳудудида содир бўлган ёнғин видеотасвирлари тарқалди. Кадрларда ҳодиса жойидан қуюқ қора тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин.

ФВВ хабарига кўра, Янги Олмазор кўчасидаги қурилаётган бинода ёнғин чиққани тўғрисидаги хабар бугун, 2 ноябрь куни соат 13:53 да келиб тушган.

Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб келиб, ёнғинни соат 14:00 да ўчиришган.

Ёнғин оқибатида бино пойдеворининг ташқи қисмида фойдаланиладиган полиуретан қатлами шикастланган.

Идора маълумотларига кўра, жабрланганлар йўқ.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.