Тошкентнинг икки туманида газ вақтинча ўчирилади: манзиллар ва вақт
Пойтахтнинг Юнусобод ва Янгихaёт туманларида таъмирлаш ишлари муносабати билан табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Чекловлар юзлаб хонадонлар ва ўнлаб корхоналарга таъсир қилади, деб хабар берди «Худудгаз пойтахт» компанияси. Юнусобод туманида мутахассислар «Фирдавсий» маҳалласи ҳудудида жойлашган паст босимли ер ости газ қувурини кўчириш ишларини олиб борадилар. Соат 09:00 дан 18:00 гача қуйидагилар газ таъминотисиз қолади: «Ёрқин» маҳалласида […]

Тошкентнинг икки туманида газ вақтинча ўчирилади: манзиллар ва вақт
Пойтахтнинг Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларида таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Чекловлар юзлаб хонадонлар ва ўнлаб корхоналарга таъсир қилади, деб хабар берди «Ҳудудгаз пойтахт» компанияси.
Юнусобод туманида мутахассислар «Фирдавсий» маҳалласи ҳудудида жойлашган паст босимли ер ости газ қувурини кўчириш ишларини олиб боради.
Соат 09:00 дан 18:00 гача қуйидагилар газ таъминотисиз қолади:
- «Буюк Турон» маҳалласидаги «Барокко» кўп қаватли турар жой мажмуасидаги 250 та хонадон;
- «М. Улуғбек» маҳалласидаги Осиё кўчаси 2-тор кўчасида жойлашган 120 та ҳовли хонадон;
- 30 та корхона, шу жумладан «Маҳалла 90» кафеси, «Зебу Зар» тўйхонаси ва «Сардоба» кафеси.
Янгиҳаёт туманининг «Ёрқин ҳаёт» маҳалласида эса эскирган газ тақсимлаш пунктини янги ускунага алмаштириш режалаштирилган.
Ишлар соат 11:00 дан 16:00 гача режалаштирилган. Ушбу оралиқда табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
- Спутник-16 мавзесидаги кўп қаватли уйнинг 150 та хонадонида;
- иккита корхонада.
«Ҳудудгаз пойтахт» хабарига кўра, таъмирлаш ишлари якунлангач, истеъмолчиларга газ етказиб бериш босқичма-босқич тикланади.
Компания вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳоли ва тадбиркорлардан узр сўради.

