Маҳаллий

Тошкентнинг бир йўла бешта тумани аҳолиси газсиз қолади

Тошкентнинг бир йўла бешта тумани аҳолиси газсиз қолади

Тошкентда 7 октябрь куни газ тармоқларини 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш муносабати билан шаҳарнинг бешта туманида табиий газ етказиб бериш вақтинчалик чекланади. Чекловлар соат 10:00 дан 19:00 гача амал қилади.

Чеклов энг кўп Учтепа туманига таъсир қилади. Бу ерда Саккокий, Хуршид, Зулфизар, Ўткир, Кўркамобод, Ўрикзор, Кўксарой, Шафтолизор, Истироҳат, Бекобод, Учтепа, Фозилтепа, Зарафшон, Қозигузар, Диёробод, Катта Қаъни, Алсугуний ва Янгийўл кўчалари аҳолиси газсиз қолади.

Чилонзор туманида эса ўчириш «Бешқўрғон», «Бектўпи», «Баҳористон», «Гулистон» ва «Шарқ тонги» маҳаллаларига таъсир қилади.

Чекловлар, шунингдек, Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги «Чоштепа» маҳалласига ҳам дахл қилади.

Бундан ташқари, вақтинчалик ўчириш Шайхонтоҳур туманидаги 13 та йирик истеъмолчини қамраб олади.

Шунингдек, бир қатор саноат ва тижорат объектлари, жумладан, автомобилларга газ қуйиш шохобчалари, корхоналар, кафелар, меҳмонхона, Veolia иссиқлик маркази ва «ГУПНПО Патрон» заводи газсиз қолади.

Ишлар якунлангач, газ етказиб бериш қайта тикланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.