Тошкентнинг Амир Темур ва Янги Сергели кўчаларида BRT тармоғини қуриш бошланди
Тошкентда BRT туридаги яна иккита автобус йўналиши участкасининг қурилиши бошланди. Биринчи босқич Амир Темур шоҳкўчасининг 1,4 км ва Янги Сергели кўчасининг шунча қисмини қамраб олади. Хайдовчилар ҳаракатланишда юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни ҳисобга олишга чақирилди. Лойиҳа якунлангач, Сергелидан Юнусободгача ягона йўналиш пайдо бўлади.

Тошкентда BRT форматидаги ажратилган автобус йўлагининг яна иккита участкаси — Амир Темур шоҳкўчаси ва Янги Сергели кўчасида қурилиш бошланди.
Ишлар йўлнинг марказий қисмида олиб борилмоқда, шу билан бирга иккала йўналишда ҳам ҳаракатланиш қолган бўлаклар бўйлаб сақланиб қолмоқда.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳайдовчиларни йўлларда юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни ҳисобга олишга ва имкон қадар бошқа йўналишларни танлашга чақирди.
Биринчи босқич Амир Темур шоҳкўчасининг 1,4 км қисмини — Аҳмад Дониш кўчаси билан кесишган жойдан Шаҳристон кўчасигача — ҳамда Янги Сергели кўчасининг 1,4 км қисмини — Чоштепа кўчаси билан чорраҳадан SOUEAST сервис марказигача бўлган ҳудудни қамраб олади.
Ҳозирда Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши давом этмоқда. Барча участкалар бирлаштирилгач, ушбу кўчаларда Янги Сергели — Шота Руставели — Шаҳрисабз — Амир Темур йўналиши бўйлаб ягона йўлак пайдо бўлади.
Аввалроқ пойтахт ҳокимлиги BRT тизими билан Муқимий, Қораташ ва Кўкча Дарвоза, Паркент кўчалари ҳамда Мирзо Улуғбек шоҳкўчасини ҳам қамраб олиш режалаштирилганини маълум қилган эди.

