Тошкентдаги температура инверсияси яна 10 кун сақланиб қолиши мумкин — Ўзгидромет
Тошкентда температура инверсияси яна 10 кун сақланиб қолиши мумкин. Бу ҳаводаги чанг ва ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалишини қийинлаштиради, деб огоҳлантирди Ўзгидромет.

Тошкентда температура инверсияси яна 10 кун сақланиб қолиши мумкин — Ўзгидромет
Тошкентдаги атмосфер инверсияси яна 10 кун давом этиши мумкин. Ўзгидрометнинг билдиришича, бу ҳавонинг ифлосланишини кучайтиради.
«Чанг ва ифлослантирувчи моддалар атмосферага узлуксиз тушиб туради. Шамол бўлмаганда уларнинг тарқалиши қийинлашади. Ёмғир эса ўз навбатида ҳаводаги чанг заррачаларининг бир қисмини ювиб туширади. Шамолсиз ва ёғингарчиликсиз даврларда ифлослантирувчи моддалар ҳавода тўпланади. Атмосфера инверсияси эса уларнинг атмосферанинг юқори қатламларига тарқалишини янада қийинлаштиради», — дейилади хабарда.
Ўзгидромет ҳаво сифатини яхшилаш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди. Улар орасида шаҳардаги автомобиль йўлларини суғориш, иссиқхоналарга фильтрлар ўрнатиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, қурилиш майдончаларида чанг кўтарилишининг олдини олишни назорат қилиш ва бошқа чоралар бор. Бундан ташқари, иссиқхона хўжаликлари ва саноат корхоналарида рейдлар ўтказилмоқда.
20−27 октябрь кунлари Тошкент ва Марказий Осиёнинг бошқа шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашувининг асосий сабаби антициклон, шамолнинг сусайиши ва температура инверсияси бўлди, деб аниқлади Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти. Ушбу шароитлар табиий чанг ҳамда транспорт, саноат ва энергетика ташланмаларининг тўпланишига ёрдам берди.

