Тошкентдаги Салор бўйидаги сайр зонасини Central Park’кача узайтиришмоқчи
Тошкентдаги Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги яқинидаги Салар канали бўйида жойлашган сайр зонасини Central Park’кача узайтириш режалаштирилмоқда. Эскизларга қараганда, дизайн ўхшаш бўлади — канал бўйлаб баланд тўсиқ ва велойўлакча барпо этилади. Оқова сувлар оқизиладиган каналдаги сувни тозалаш чоралари режалаштирилганми-йўқми, бунга аниқлик киритилмаган.

Тошкентда Салар бўйидаги сайр зонасини Central Park’кача узайтириш хоҳланмоқда
Тошкентда Салар канали бўйидаги сайр зонасини Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигидан Central Park’кача узайтириш режалаштирилмоқда.
Ободонлаштирилиши кўзда тутилаётган ҳудуднинг умумий узунлиги қарийб 1,5 кмни ташкил этади. Бу ерда пиёдалар йўлаги, велойўлаклар барпо этиш, ўриндиқлар ва шийпонлар ўрнатиш, шунингдек, болалар ва воркаут майдончаларини яратиш кўзда тутилган.
Хабар қилинишича, «Мирзакалон Исмоилий» маҳалласидаги 1А, 2, 3, 5 ва 7-сонли уйларнинг биринчи қаватларида бизнес объектларини жойлаштириш режалаштирилган.
Бу ерда аллақачон панжаралар демонтаж қилиниб, йўлаклар барпо этилди, ўриндиқлар ҳамда болалар ўйинлари ва спорт билан шуғулланиш учун майдончалар пайдо бўлди. Бироқ орадан атиги икки ой ўтиб, сайр йўлагида автомобиллар қўйила бошланди.
Эскизларда канал бўйлаб худди ҳокимлик ёнидаги каби баланд панжара кўрсатилган, велойўлак ҳам панжара ёнида жойлаштирилган. Бу пиёдаларда сув билан на визуал алоқа, на унга (ҳатто панжарага ҳам) яқинлашиш имконияти бўлмаслигини англатади.
Турли манбалардан оқова сувлар оқизиладиган каналдаги сувни тозалаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштириляптими-йўқми, бунга аниқлик киритилмаган.

