Тошкентдаги Навоий кутубхонаси яқинидаги ер 10 йилга хусусий инвесторга берилади
Тошкент марказида автотураргоҳ, спорт мажмуаси ва дам олиш ҳудудига эга кўп функцияли объект яратиш режалаштирилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун Юнусобод туманидаги «Қашқар» маҳалласида, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона орқасида жойлашган ер майдони хусусий шерикка 10 йилга берилади. Лойиҳа давлат-хусусий шериклик форматида амалга оширилади. Ердан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион ғолиби қўлга киритади. Автотураргоҳдан ташқари, ҳудудда воркаут зонаси ташкил этиш режалаштирилган, […]

Тошкентдаги Навоий кутубхонаси яқинидаги ер 10 йилга хусусий инвесторга берилади
Тошкент марказида автотураргоҳ, спорт мажмуаси ва дам олиш зонаси бўлган кўп функцияли объект яратиш режалаштирилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун Юнусобод туманидаги «Қашқар» маҳалласида жойлашган, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона орқасидаги ер участкаси 10 йилга хусусий шерикка берилади.
Лойиҳа давлат-хусусий шериклик форматида амалга оширилади. Ердан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион ғолиби қўлга киритади.
Автотураргоҳдан ташқари, ҳудудда воркаут зонаси, болалар майдончаси, кафе ёки бошқа умумий овқатланиш шохобчаси, велосипед йўлаги, пиёдалар зонаси, савдо объектлари ва спорт мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган. Охиргиси металл профил ва шаффоф шишадан ясалган енгил, тез қуриладиган конструкциялардан иборат бўлиши керак.
Участкада капитал қурилиш тақиқланади. Фақат капитал бўлмаган, тез қисмларга ажратиладиган ва демонтаж қилинадиган конструкцияларни, шунингдек, зарур ускуналарни — видеокузатув камералари, терминаллар, навигация белгилари ва тўсиқларни ўрнатишга йўл қўйилади.
Бунда мавжуд дарахтлар сақлаб қолиниши керак. Хусусий шерик, шунингдек, ҳудудга янги дарахтлар ва гуллар экишга мажбур.
Автотураргоҳни бўш жойлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумот берувчи LED-экранлар ва видеокузатув тизими билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. У «Пуллик автотураргоҳ» тизими билан интеграция қилинади. Ташриф буюрувчиларни яқин атрофдаги объектларга етказиш учун камида иккита электромобиль — багги ёки гольф-кар сотиб олиш кўзда тутилган.
Инвестор автотураргоҳ тарифларини фақат Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда белгилаши мумкин бўлади. Бунда автотураргоҳдан фойдаланганлик учун тўловларнинг камида 10 фоизи давлат шериги — «Toshkent Invest» компаниясига, яна 5 фоизи эса пуллик автотураргоҳ тизими операторига ўтказилиши керак.
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг бошланғич қиймати 514,2 млн сўмни ташкил этади. Аукцион ғолиби уч ой давомида лойиҳага камида 10 млрд сўм инвестиция киритиши ва камида 10 та иш ўрни яратиши керак. Уларнинг камида 20 фоизи ижтимоий реестрларга киритилган фуқароларга берилиши лозим.

