Тошкентда «Янги Ўзбекистон — глобал имкониятлар чорраҳаси» форуми ўтказилади
Форумга 52 та давлат вакиллари келиши кутилмоқда

Тошкентда «Янги Ўзбекистон — глобал имкониятлар чорраҳаси» форуми бўлиб ўтади
30-ноябрдан 5-декабрга қадар Тошкентда «Янги Ўзбекистон — глобал имкониятлар чорраҳаси» форуми ташкил этилади.
Президентимиз мазкур тадбир тадбиркорлар учун янги экспорт йўналишларини очиш, чет элда ишлашни истаган фуқароларни Европа ва Кўрфаз мамлакатларидаги иш берувчилар билан боғлашга хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади. Форумга 52 та давлат вакиллари келиши кутилмоқда.
Ҳар бир элчи ўзи фаолият юритаётган мамлакатдан 50-100 нафар йирик импортёр ва рекрутинг компаниялари вакилларини жалб этиши кераклиги қайд этилди.
Форумда хорижий ҳамкорлар билан 2027-йил учун экспорт, туризм ва миграция йўналишларида аниқ келишувларга эришиш вазифаси қўйилди.
Давлатимиз раҳбари иш ўрни топиш билан вазифа якунланмаслигини билдирди. Элчилар ҳокимлар билан бирга фуқаронинг ишга жойлашиши ва янги муҳитга мослашиб кетишигача бўлган жараён учун масъул бўлади.

