Тошкентда яна бир пиёданинг ўлимидан сўнг светофор ўрнатилди. Бундай ўтиш жойлари ҳали жуда кўп
Тошкентда яна бир пиёданинг ҳалок бўлиши давлат органларининг бепарволиги оқибати бўлди. Талаба қизни автоэҳтиёт қисмлари бозори яқинидаги ўтиш жойида уриб кетишди. Фақат шундан кейингина у ерга светофор ўрнатилди. Олдинроқ ўрнатилган панжара, кўриниб турганидек, ёрдам бермади. Ҳаракатни бундай ташкил этганлик учун одатда ҳеч ким жазо олмайди.

Тошкентда пиёда ўлимидан сўнг яна светофор ўрнатилди. Бундай ўтиш жойлари ҳали ҳам кам эмас
Тошкентда тартибга солинмаган ўтиш жойида яна бир пиёда ҳалок бўлди. 22 октябрь куни соат 15:00 атрофида Кичик ҳалқа автомобиль йўлида, «Фарҳод» автоэҳтиёт қисмлари бозори яқинида 20 ёшли талаба қизни машина уриб юборди.
ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, Chevrolet Onix руллида 20 ёшли ҳайдовчи бўлган.
Шунингдек, қизнинг шифохонада вафот этгани маълум қилинди. Камера тасвирларида автомобиль уни капотида ўнлаб метр судраб боргани, тўхтагандан сўнг эса у бир неча метрга отилиб кетгани кўринади.
Эртаси куниёқ ўтиш жойида светофорлар пайдо бўлди. Йўлнинг иккала томонида кўплаб дўконлар, турар жой бинолари ва яқин орада университет жойлашганига қарамай, ҳокимият буни олдинроқ қилмаган эди.
Нечанчи маротаба светофор ҳалок бўлган инсон хотирасига ўрнатилган ҳайкалга айланмоқда. Тошкентда ва бутун Ўзбекистон бўйлаб бундай ўтиш жойлари ҳали ҳам жуда кўп.
Қишда йўл ўртасида шошилинч равишда ўрнатилган панжара, кўриниб турганидек, ЙТҲнинг олдини олишга ёрдам бермади. Ҳалокат ушбу қарорнинг хато эканини яна бир бор тасдиқлади.
«Газета» панжаралар ўрнатилишини тўхтатди, аммо шаҳарнинг турли қисмларида улар ҳали ҳам турибди ва пиёдаларга ҳам, ҳайдовчиларга ҳам кўринишни чекламоқда.
Йўл ҳаракатининг нотўғри ташкил этилгани сабабли одамлар ўлими учун кимдир жавобгарликка тортиладими-йўқми деган савол, кўчалар ва йўллардаги шароитлар биринчи навбатда автомобиллар учун яратилар экан, очиқлигича қолаверади.

