Маҳаллий

Тошкентда Халқаро қишлоқ аёллари куни ва 2026 йил — Халқаро фермер аёллар йилига бағишланган форум бўлиб ўтди

Тошкент, 2026 йил 8 октябрь — Тошкентда 15 октябрда нишонланадиган Халқаро қишлоқ аёллари куни ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган 2026 йил — Халқаро аёл фермерлар йилига (IYWF 2026) бағишланган «Аёл фермерлар: фан, инновациялар ва агроозиқ-овқат тизимлари трансформацияси» мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтди. Тадбир аёл фермерларнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қўшган ҳиссасини эътироф этиш, шунингдек, уларнинг имкониятларини кенгайтиришга […]

Тошкентда Халқаро қишлоқ аёллари куни ва 2026 йил — Халқаро аёл фермерлар йилига бағишланган форум бўлиб ўтди

Тошкент, 2026 йил 8 октябрь — Тошкентда 15 октябрда нишонланадиган Халқаро қишлоқ аёллари куни ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган 2026 йил — Халқаро аёл фермерлар йилига (IYWF 2026) бағишланган «Аёл фермерлар: фан, инновациялар ва агроозиқ-овқат тизимлари трансформацияси» мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтди. Форум аёл фермерларнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қўшган ҳиссасини эътироф этиш, шунингдек, уларнинг илмий билимлар, инновациялар, замонавий технологиялар ва иқтисодий имкониятлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга бағишланди.

Тадбирда 150 киши, жумладан, давлат ва жамоат ташкилотлари, халқаро институтлар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари вакиллари, хорижий ва маҳаллий экспертлар, олимлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, аёл фермерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Форум ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Германия тараққиёт банки (KfW), Business & Finance Consulting (BFC) GmbH компанияси, Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Аграр соҳа аёллари» уюшмаси ва Тошкент давлат аграр университети иштирок этди.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йилнинг Халқаро аёл фермерлар йили деб эълон қилиниши аёлларнинг агроозиқ-овқат тизимларидаги муҳим ролини эътироф этиш ва улар дуч келаётган тизимли тўсиқларга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратишга қаратилган. Халқаро йил доирасида ФАО аёлларнинг ер, молиявий ресурслар, билимлар, технологиялар ва бозорлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, гендер тенгликни мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ва ижтимоий мавқеини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

«Аёл фермерлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш ва барқарор агроозиқ-овқат тизимларини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга, улар ҳали ҳам ер, молиявий ресурслар, замонавий технологиялар ва бозорлардан фойдаланишда чекловларга дуч келмоқдалар. 2026 йил — Халқаро аёл фермерлар йили ушбу муаммоларга эътибор қаратиш ва амалий ечимларни илгари суриш учун муҳим имконият яратади. ФАО аёл фермерларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга, уларнинг инновациялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ва агроозиқ-овқат тизимларида тенг ҳуқуқли иштирокини таъминлашга кўмаклашишга интилади», — деб таъкидлади ФАОнинг Ўзбекистондаги Вакили ўринбосари Шерзод Умаров.

Форумнинг асосий мавзулари аёл фермерларнинг аграр фан, агробизнес ва қиймат занжирларидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг иқлим ўзгаришига мослашиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ролини мустаҳкамлаш билан боғлиқ бўлди.

«Аёллар агроозиқ-овқат тизимлари трансформациясининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида: гендер тенглик, инновациялар, иқлим ўзгаришига мослашиш ва барқарор ривожланиш» мавзусидаги ялпи мажлисда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, аграр тадқиқотлар ва инновацияларни ривожлантириш, рақамли технологияларни жорий этиш ва бозорларга чиқиш имкониятларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Тематик сессиялар доирасида аграр инновациялар, мева-сабзавотчилик соҳасида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек, аёл фермерларнинг барқарор агроозиқ-овқат тизимларини шакллантиришдаги иштироки кўриб чиқилди. Иштирокчилар тажриба алмашдилар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотлар натижаларини қишлоқ хўжалиги амалиётига жорий этиш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва илмий муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрладилар.

Форум доирасида ташкил этилган кўргазмада аёл фермерлар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, аграр инновациялар ва стартаплар тақдим этилди. Кўргазма иштирокчиларга ўз маҳсулотларини намойиш этиш, тажриба алмашиш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш имкониятини берди.

Тадбир давомида, шунингдек, «Йилнинг энг яхши аёл фермери – 2026» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов аёл фермерларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришдаги ютуқларини, уларнинг инновацион ёндашувларни жорий этиш бўйича ташаббусларини ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини эътироф этиш имконини берди.

«Биз, аёл фермерлар учун энг муҳими — етиштирилаётган маҳсулот сифатини ошириш, янги технологияларни ўзлаштириш ва маҳсулотларимизни бозорга олиб чиқиш имкониятига эга бўлишдир. Бунинг учун билим, молиявий кўмак ва мутахассислар билан ҳамкорлик зарур. Бу каби форумлар бизга бошқа фермерларнинг тажрибасини ўрганиш, янги ҳамкорлар топиш ва ўз хўжаликларимизда қўллашимиз мумкин бўлган инновацион ечимлар билан танишиш имконини беради», — деди форум иштирокчиси, ФАОнинг «Агроозиқ-овқат тизимлари ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш соҳасидаги 100 нафар аёл қаҳрамон» рўйхатига киритилган ўзбекистонлик аёл фермер Мастурахон Сайфутдинова.

Форум якунлари бўйича аёл фермерларнинг аграр фан ва инновациялардаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий имкониятларини мустаҳкамлаш ҳамда билим ва замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга қаратилган Тошкент декларацияси қабул қилинди.

Декларацияда қишлоқ хўжалигида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, илмий муассасалар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, барқарор агроозиқ-овқат тизимларини шакллантириш устувор йўналишлар сифатида белгиланди. Ҳужжат ушбу соҳаларда миллий ва халқаро ҳамкорликни давом эттириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Халқаро қишлоқ аёллари куни ва 2026 йил — Халқаро аёл фермерлар йили доирасида ўтказилган форум аёл фермерларнинг агроозиқ-овқат тизимлари трансформациясидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий имкониятларини мустаҳкамлаш ва фан ҳамда инновациялар орқали қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича мулоқот учун муҳим майдонга айланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.