Маҳаллий

Тошкентда уюшган жиноий гуруҳнинг собиқ аъзосидан кокаин топилди. Видео

Тошкентда уюшган жиноий гуруҳнинг собиқ аъзосидан кокаин топилди. Видео

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида уюшган жиноий гуруҳнинг собиқ аъзосидан кокаин топилди. ИИВ маълумотларига кўра, эркак муқаддам судланган бўлиб, жиноят оламида «Жора Ташкентский» лақаби билан танилган шахснинг шериги бўлган.

Махсус операция ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилди.

Хонадон кўздан кечирилганда, меҳмонхонадан скотч билан ўралган бир нечта қоғоз бўлаклари топилди. Экспертиза уларнинг ичида кукунсимон гиёҳвандлик моддаси — кокаин борлигини аниқлади. У ашёвий далил сифатида олиб қўйилди ва расмийлаштирилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, гумонланувчи Фарғона вилоятида туғилган. Муқаддам бир қатор жиноят моддалари билан судланган ва жиноий гуруҳлар аъзоси бўлган.

Гумонланувчига нисбатан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бундан аввал Тошкентда кучишлатар тузилмалар ходимлари 36 ёшли аёлни гиёҳванд моддаларни яшириб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олган эди. Унинг ёнида 146 та ўрамда мефедрон ва MDMA бўлган. Шу билан бирга, синтетик моддалар сақланадиган асосий омборхонадан 1,127 килограмм мефедрон, 700 грамм альфа-ПВП, 427 грамм MDMA, 200 грамм кокаин, 100 грамм гашиш ва қадоқлаш материаллари топилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.