Тошкентда трансформаторни таъмирлаш вақтида одам ёниб кетди. Видео

Тошкентда трансформаторни таъмирлаш вақтида бир киши ёниб кетди. Видео
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда трансформатор ёниши вақтида бир эркак ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи оғир аҳволда шифохононага етказилган. Энергетика вазирлиги ҳодисага таъмирлаш ишлари давомида содир бўлган фазалараро қисқа туташув сабаб бўлганини маълум қилди.
Ҳодиса Миробод туманидаги Parkwood турар жой мажмуасида юз берган.
Энергетика вазирлиги аниқлик киритишича, қисқа туташув истеъмолчи ходими томонидан амалга оширилаётган таъмирлаш вақтида содир бўлган. Идорада, шунингдек, трансформатор пункти истеъмолчи балансида экани ва "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" мулкига кирмаслиги қайд этилди.
Энергетика вазирлиги электр ускуналарида таъмирлаш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатди.
Ҳозирги вақтда жабрланувчининг аҳволи ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

