Маҳаллий

Ҳаво шари Тошкентнинг айрим ҳудудларини электрсиз қолдирди

19-октабр куни Тошкентнинг Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилди. Бунга «Акса Тошкент» иссиқлик электр стансиясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига ҳавода учиб келган шар тушиши сабаб бўлган.

Ҳаво шари Тошкентнинг айрим ҳудудларини электрсиз қолдирди

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса соат 19:05 да Қибрай туманида жойлашган «Акса Тошкент» ИЕСда юз берган. Натижада трансформаторнинг ҳимоя тизими ишга тушиб, стансия қуввати 460 МВт дан 185 МВт гача пасайган.

Дастлабки маълумотларга кўра, узилишга стансиянинг Т-5 трансформаторидаги шикастланиш сабаб бўлган. Бу ҳолат кузатув камералари ёзувларида ҳам қайд этилган.

Кўрилган тезкор чоралар туфайли соат 19:09 да Юнусобод ва Олмазор туманларида электр таъминоти қисман тикланган. Соат 19:25 да захира манбалари ҳисобидан электр таъминоти тўлиқ қайта йўлга қўйилган. Соат 19:38 га келиб эса барча истеъмолчилар электр энергияси билан қайта таъминланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.