Технология

Тошкентда TLDCON 2026 миллий доменлар администраторлари ва рўйхатдан ўтказувчиларининг 19-Халқаро конференцияси бўлиб ўтади

2026 йил 22–23 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари миллий юқори даражали доменлари администраторлари ва рўйхатдан ўтказувчиларининг 19-Халқаро конференцияси (TLDCON 2026) бўлиб ўтади. Тадбир Panarams Tashkent Hotel майдончасида ташкил этилади ва унда етакчи экспертлар, регуляторлар ҳамда ИТ-бизнес вакиллари бирлашади. Иштирокчилар домен индустриясининг долзарб муаммолари, технологик инновациялар ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қиладилар. Конференция ташкилотчилари […]

Тошкентда миллий доменлар администраторлари ва регистраторларининг 19-Халқаро TLDCON 2026 конференцияси бўлиб ўтади

2026 йил 22–23 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари миллий юқори даражали доменлари администраторлари ва регистраторларининг 19-Халқаро конференцияси (TLDCON 2026) бўлиб ўтади.

Конференция Panarams Tashkent Hotel майдончасида ташкил этилади ва унда етакчи экспертлар, регуляторлар ҳамда ИТ-бизнес вакиллари жамланади. Учрашув давомида иштирокчилар домен индустриясининг долзарб муаммолари, технологик инновациялар ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қиладилар.

Ташкилотчилар сифатида .RU/.РФ доменлари Мувофиқлаштирувчи маркази ва Россия жамоатчилик тармоқларини ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (РосНИИРОС) иштирок этмоқда. Бош ҳамкор — Интернет техник маркази, ҳамкорлар — MSK-IX ва «Рунити» компаниялар гуруҳи. Қабул қилувчи томон — UZINFOCOM.

TLDCON 2008 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва шу вақт ичида миллий доменларни бошқаришда келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда илғор тажрибалар билан алмашиш учун тан олинган халқаро майдонга айланди.

Дастурнинг асосий йўналишлари:

сунъий интеллект ва киберхавфсизлик: домен экотизимларини ҳимоя қилиш учун СИдан фойдаланиш, таҳдидларни прогноз қилиш ва DNS тизимидаги мувофиқлаштирилган ҳужумлар ҳамда суиистеъмолликларнинг (DNS Abuse) олдини олиш бўйича янги ёндашувларни ишлаб чиқиш;

технологик самарадорлик: DNS-резолверлар ишининг самарадорлигини ошириш ва халқаро стандартларга мувофиқ универсал қабул қилиш тамойилларини жорий этиш;

тартибга солиш ва маркетинг: доменларга хизмат кўрсатишнинг махсус режимлари, жумладан, давлат ва муниципал органлар доменлари ҳамда бренд-доменлар, шунингдек, доменларни илгари суриш ва ривожлантиришнинг креатив стратегиялари;

кадрлар салоҳиятини ривожлантириш: ёш мутахассисларни интернетни бошқариш жараёнларига жалб қилиш, халқаро рақамли ҳамкорлик ва устоз-шогирдлик дастурларига бағишланган махсус ёшлар шўъбаси.

«.RU/.РФ доменлари Мувофиқлаштирувчи маркази директори Андрей Воробьев шундай деди: «Бу йил конференция ўз географиясини кенгайтирмоқда ва илк бор Марказий Осиёнинг технологик марказларидан бири бўлган Тошкентда бўлиб ўтади. Биз ушбу тадбирни миллий домен ҳудудини фаол ривожлантираётган ва доменларни бошқаришнинг замонавий технологияларини жорий этаётган .UZ домени регистратураси — UZINFOCOM билан ҳамкорликда ўтказишдан мамнунмиз. Шиддатли рақамлаштириш ва кибертаҳдидлар кучайиб бораётган шароитда домен индустриясининг барча иштирокчилари ўртасида очиқ мулоқотни қўллаб-қувватлаш муҳимдир. Ишончим комилки, TLDCON 2026 умумий муаммоларни муҳокама қилиш, амалий тажриба алмашиш ва домен инфратузилмасини ривожлантириш учун ечимлар ишлаб чиқиш майдонига айланади».

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.