Маҳаллий

Тошкентда тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчи жазоланди

Тошкентда тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобили жарима майдонига қўйилди.

Тошкентда тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчи жазоланди

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчи акс этган видео тарқалди.

Унда тез тиббий ёрдам ходими БЙД русумли автомобил ҳайдовчисидан йўл беришни овозкучайтиргич орқали бир неча бор сўрайди. Аммо ҳайдовчи бунга эътибор бермай, ҳаракатини давом эттиради.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчининг шахсини аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирди.

Ҳайдовчи воқеани атайлаб қилмаганини айтди. У ойналар ёпиқ бўлгани ва ашула эшитиб кетаётгани сабабли тез ёрдам чақириғини эшитмай қолганини билдирди.

Транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.