Тошкентда БЙД Ҳан металл устунга бориб урилди
Тошкентнинг Яшнобод туманида БЙД Ҳан автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги металл устунга бориб урилди. Ҳодиса юзасидан ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув олиб бормоқда.

Тошкентда БЙД Ҳан автомобили металл устунга бориб урилди
Жорий йилнинг 19-август куни соат тахминан 16:30 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, 2003-йилда туғилган ҳайдовчи S.Azimov кўчаси бўйлаб Махтумқули кўчасидан Истиқлол кўчаси йўналишида БЙД Ҳан русумли автомобилни бошқараётган вақтда рул бошқарувини йўқотган. Натижада автомобил йўлнинг ўртасида жойлашган металл устунга бориб урилган.
Расмий хабарда ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги ёки йўқлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг масъул ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЙҲХБ барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

