Тошкентда сохта банкир компаниялар ҳисобрақамларига кириш ҳуқуқини қўлга киритиб, 2 миллиард сўмни ўмариб кетди

Тошкентда сохта банкир компанияларнинг ҳисобварақларига кириш ҳуқуқини қўлга киритиб, 2 миллиард сўмни ўзлаштирди
Тошкентнинг Учтепа туманида 19 та тадбиркорлик субъектининг ҳисобварақларидан икки миллиард сўмга яқин маблағни ўғирлаганликда гумонланаётган эркак қўлга олинди. Тергов талқинига кўра, у ўзини банк оператори сифатида таништирган ва пул ўтказмаларидаги техник хатоликларни бартараф этиш баҳонасида компанияларнинг маблағларига кириш ҳуқуқини қўлга киритган.
Ўзбекистон ИИВ Киберхавфсизлик маркази маълумотларига кўра, гумонланувчи — Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам бир неча бор судланган 29 ёшли шахсдир. У ўзини пул ўтказмалари иловаларидаги узилишларни бартараф этишга ёрдам берадиган банк ходими сифатида таништирган.
Тадбиркорлар у билан Telegram орқали боғланиб, ўтказмалар билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар беришган. Эркак техник жиҳатдан ёрдам беришни ваъда қилган, шундан сўнг, департамент таъкидлашича, махсус дастурий таъминот ёрдамида компанияларнинг банк ҳисобварақларидаги пулларни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Олдинроқ Ўзбекистонда банк ходимлари ниқоби остида фуқароларнинг карталаридан пулларни ўғирлаган ва уларнинг номига онлайн-кредитлар расмийлаштирган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилган эди.

