Тошкентда қўшнисининг мушугини қийнаган йигит 7 суткага қамалди
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 21 ёшли йигит маст ҳолатда қўшнисининг мушугини қийнаб, оёғини қайриб, унга жароҳат етказди. Фуқарога нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Тошкентда қўшнисининг мушугига азоб берган йигит 7 суткага қамалди
Тошкент шаҳрида маст ҳолатда қўшнисининг мушугини уриб қийнаган 24 ёшли йигит 7 суткага қамалди.
Воқеа 2023-йил 28-октабр куни Шайхонтоҳур туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг кириш йўлагида юз берган.
Фуқаро маст ҳолатда қўшнисининг “Симба” лақабли мушугини ушлаб, бўғиб ва оёғини қайириб, унга жароҳат етказган. Ветеринар хулосасига кўра, жониворнинг олд чап оёқ суяги дарз кетгани аниқланган.
Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми (Ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

