Тошкентда Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Тошкентда молия бозорини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилишга бағишланган «Ўзбекистон Республикаси капитал бозори» мавзусидаги VIII халқаро Cbonds конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда давлат органлари, молия институтлари вакиллари, инвесторлар, эмитентлар, халқаро ташкилотлар ва бозор инфратузилмаси иштирокчилари қатнашди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) вакиллари Ўзбекистон капитал бозоридаги сўнгги ўзгаришлар ва уни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўзлаб бердилар. Биринчи ўринбосар […]

Тошкентда Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Тошкентда молия бозорини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилишга бағишланган «Ўзбекистон Республикаси капитал бозори» VIII халқаро Cbonds конференцияси бўлиб ўтди. Унда давлат органлари, молия институтлари вакиллари, инвесторлар, эмитентлар, халқаро ташкилотлар ва бозор инфратузилмаси иштирокчилари қатнашди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) вакиллари Ўзбекистон капитал бозоридаги сўнгги ўзгаришлар ва уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумот бердилар.
ИЛМА директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак сўнгги уч йил ичида бозор сезиларли даражада ўзгарганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда рақамли идентификация, яшил облигациялар, жавондаги рўйхатдан ўтказиш (полочная регистрация) ва индивидуал инвестиция ҳисобварақлари жорий этилди.
У, шунингдек, Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари орқали дивидендлар ва фоизларни тўлаш механизми ишга туширилганига эътибор қаратди. Пакнинг қайд этишича, бу талаб қилинмаган дивидендлар муаммосини ҳал қилишга ёрдам берди.
У Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасининг (UzNIF) 2026 йилда бўлиб ўтган халқаро IPO’сини алоҳида таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ушбу жойлаштириш сўнгги беш йил ичида Лондон фонд биржасидаги энг йирик IPO’лардан бирига айланди.

