Маҳаллий

Тошкентда нуфузли халқаро экспертлар иштирокида халқаро мактаб иш бошлади

Мазкур халқаро тадбир Буреау Интернатионал дес Поидс эт Месурес (БИПМ), СООМЕТ ТС 4 “Информатион анд

Тошкентда нуфузли халқаро экспертлар иштирокида халқаро мактаб иш бошлади

Тошкентда БИПМ–СООМЕТ УТС СУММЕР СЧООЛ ўз фаолиятини бошлади.

2026 йил 28 сентябр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон миллий метрология институти (ЎзММИ) мезбонлигида БИПМ–СООМЕТ УТС Суммер Счоол халқаро ёзги мактаби иш бошлади.

Мазкур халқаро тадбир Буреау Интернатионал дес Поидс эт Месурес (БИПМ), СООМЕТ ТС 4 “Информатион анд Траининг”, Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда ҳамда ИЕЕЕ УФФС томонидан ҳомийлик қилинган.

Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ушбу халқаро ёзги мактабда 25 та хорижий мамлакатдан жами 31 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Уларнинг 11 нафари ривожланган мамлакатларнинг етакчи халқаро экспертлари сифатида лекторлик фаолиятини олиб бораётган бўлса, 20 нафари вақт ва частота метрологияси йўналишида билим ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида ёзги мактаб иштирокчиси сифатида қатнашмоқда.

Тадбирнинг асосий мақсади — УТС ва УТС(к) вақт шкалаларини яратиш, солиштириш ва узатиш, юқори аниқликдаги вақт ва частота ўлчашларини амалга ошириш ҳамда уларнинг метрологик кузатувчанлигини таъминлаш бўйича замонавий билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Ёзги мактаб дастуридан УТС ва УТС(к) вақт шкалалари, атом соатлари, ГНСС орқали вақт ва частотани узатиш, метрологик кузатувчанлик, ўлчаш ноаниқлигини баҳолаш, статистик таҳлил ва замонавий вақт-частота технологиялари бўйича маърузалар ҳамда амалий машғулотлар ўрин олган.

БИПМ–СООМЕТ УТС Суммер Счоол 28–30 сентябр кунлари давом этиб, вақт ва частота метрологияси соҳасида халқаро тажриба алмашиш, илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда миллий метрология институтлари мутахассисларининг салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.