Тошкентда Л9 уриб юборган 39 ёшли пиёда ҳалок бўлди
Яшнобод туманида Лихианг Л9 автомобили белгиланмаган жойдан ўтаётган 39 ёшли пиёдани уриб юборди. Олинган жароҳатлар оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этди.

Тошкентда Л9 уриб юборган 39 ёшли пиёда вафот этди
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ.
Воқеа 3-ноябр куни соат 17:45 лар атрофида ТХАЙ кўчасидаги “Қўйлиқ” қурилиш бозори рўпарасида содир бўлган. 22 ёшли Й.М. бошқарувидаги Лихианг Л9 автомобили йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада 39 ёшли фуқаро олган тан жароҳатлари сабаб ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган.
Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

