Тошкентда кузги иссиқ сув ўчирилиши бошланди
Veolia Energy Tashkent пойтахтда режали кузги иссиқ сув таъминоти ўчирилиши ҳақида хабар берди. Шу ҳафтада улар учта маҳаллага таъсир қилади — Мирзо Улуғбек туманидаги «Уйғониш» (5 кун), Шайхонтоҳур туманидаги «Самарқанд дарвоза» ва Яшнобод туманидаги «Мовароуннаҳр» (3 кундан).

Тошкентда кузги иссиқ сув ўчирилишлари бошланди
Veolia Energy Tashkent компанияси пойтахтда иссиқлик манбаларининг режали кузги тўхтатилиши ва иссиқ сув таъминоти узилиши бошланганини эълон қилди. Хабарда таъкидланишича, профилактика ишлари иситиш мавсумида тизимнинг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур.
Мирзо Улуғбек тумани — 7 сентябрдан 11 сентябргача
«Уйғониш» маҳалласи, ТТЗ-2 массиви:
29, 30, 31, 32, 37, 38а, 38б, 44, 12-сонли уйлар;
512 ва 80-сонли болалар боғчалари.
Шайхонтоҳур тумани — 7 сентябрдан 9 сентябргача
«Самарқанд дарвоза» маҳалласи, Учлола кўчаси:
1-сонли уй.
Яшнобод тумани — 7 сентябрдан 9 сентябргача
«Мовароуннаҳр» маҳалласи, Нукус кўчаси — КХАЙ:
2, 2/1, 2/2, 4, 4/1, 6, 6/1, 6/2, 8-сонли уйлар.
8 сентябрь куни соат 0:00 дан 6:00 гача иккита иссиқлик маркази — ИМ-2 ва ИМ-6 ҳудудларида қайтиш қувурларининг гидравлик синовлари (босим остида синаш) ҳам ўтказилади.
ИМ-2
Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурҳонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли, Феруза кўчалари, Қорасув-1,2,3,4,6, Бўз-2, Феруза массивлари.
ИМ-6
Мунис, Сарикул, Эски Сарикул, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Таллимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайхун, Сурхон кўчалари, Қўйлиқ-1, 7, Қўйлиқ-Айланма массивлари.

