Маҳаллий

Тошкентда курьерни ҳақоратлаган қоровул 10 суткага қамалди

Тошкентда курьерни ҳақорат қилган қоровул 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда курьер билан кўп қаватли уй қоровули ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда етказиб бериш хизмати ходимига қўриқлаш ходими томонидан жисмоний куч ишлатилгани ва ҳақорат қилингани кўринади. Ушбу ҳолат юзасидан Юнусобод туманлараро судида иш кўриб чиқилди.

Воқеа 6-сентябр куни тахминан соат 14:30 ларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Боғиравон кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг олдида юз берган. Судда маълум бўлишича, 20 ёшли курьер навбатдаги буюртмани етказиш учун шу манзилга борган. У мижозга қўнғироқ қилиб, буюртмани олиб кетиш учун пастга тушишини кутган.

Курьернинг суддаги кўрсатмасига кўра, мижоз буюртмани олиб кетгунига қадар қоровул уни ҳақорат қилган ва бошидаги кепкасини олиб, қайтариб бермаган. Шунингдек, қоровул унинг қанча пул топиши ҳақида ҳақоратли оҳангда гапирганини айтган. Курьер воқеани видеога олаётганини билдирганидан кейин ҳам тортишув давом этган.

Қоровул эса курьернинг бинога кирганини ўз вазифасини бажариш жараёнида тўхтатишга уринганини айтган. Эркакнинг сўзларига кўра, у курьерга мижозга телефон қилиб, ташқарида кутишини тушунтирган. Бироқ курьер бошқа яшовчилар билан бирга бинога кириб кетган. Шундан сўнг жаҳли чиқиб, курьерга қаттиқ гапирганини ва сўкканини тан олган.

Судда томонларнинг кўрсатмалари тингланди. Ҳолат юзасидан қоровулга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди қоровулни мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Ҳолат бўйича маъмурий иш расмийлаштирилиб, материаллар судга юборилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.