Маҳаллий

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида ўтказилган махсус операция давомида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган эркак қўлга олинди. Келишув товар харидорга топширилаётган вақтда тўхтатиб қолинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ходимлари тайёрланаётган келишув ҳақида маълумот олиб, харидорга 50 дона «Омнадрен-250» препарати топширилиши кераклигини аниқлашди.

Дори учун харидор 800 доллар тўлаши лозим эди. Сотиш вақтида сотувчи қўлга олинди, препаратлар эса ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни назарда тутувчи модда билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона водийсида 11 минг дона психотроп таблеткаларнинг етказиб берилишига чек қўйилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.