Маҳаллий

Қашқадарёда тез ёрдам фелдшери психотроп дориларни сотаётганда ушланди

Қашқадарёда тез ёрдам фелдшери психотроп дориларни сотаётган пайтда қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида 400 млн сўмдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишига йўл қўйилмади.

Маълум қилинишича, департамент ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамкорлигида Қарши шаҳри Қорлиқбоғот маҳалласида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Касби тумани тез тиббий ёрдам стансияси фелдшери фуқарога уч турдаги 200 дона психотроп дори воситасини 15 млн сўмга сотаётган вақтида ушланган. Экспертиза хулосасига кўра, таблеткалар таркибида 18 грамм кучли таъсир қилувчи модда борлиги аниқланган.

Шунингдек, департаментнинг Тошкент шаҳри Чилонзор туман бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро харидорга кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 295 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган. Ундан умумий қиймати 388,3 млн сўмлик жами 1 156 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилоятида минг дона кучли таъсир қилувчи дорини сотмоқчи бўлган шахслар ушланганди. Шунингдек, ҳудудда 6 мингдан ортиқ шундай дори воситалари мусодара қилингани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.