Маҳаллий

Тошкентда кўп қаватли уйга туташ ҳудудда ўзбошимчалик билан иншоот қурилгани аниқланди

Тошкентда кўп қаватли уйга туташ ҳудудда ўзбошимчалик билан иншоот қурилгани маълум бўлди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида кўп қаватли уйга туташ ҳудудда ўзбошимчалик билан барпо этилган қурилма суд қарорига кўра мажбурий тарзда бартараф этилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспексияси хабар берди.

Маълум қилинишича, “Қоратош” мавзесидаги кўп қаватли уйда яшовчи мулкдорларнинг мурожаати ўрганилганда, фуқаро томонидан уйга туташ ҳудудда белгиланган тартибда рухсациз қурилма қурилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича фуқарога қурилмани белгиланган муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган. Аммо кўрсатма талаблари бажарилмагач, фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга даъво аризаси киритилган.

Суд қарорига асосан ҳозирда ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани мажбурий бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерга ўзбошимчалик билан қурилган уй бузилгани ҳақида хабар берилганди.

8-август куни ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан фуқаронинг уй-жойи огоҳлантиришсиз бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўрганиш жараёнида ушбу ҳолат Денов туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 2025-йил 29-декабрдаги ижро ҳужжати асосида амалга оширилгани аниқланган.

Воқеадан кейин масала Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан шахсан назоратга олиниб, Улуғбек Қосимов уйи бузилган эр-хотин билан суҳбат ўтказди. Фуқаронинг уй-жой масаласи эътибордан четда қолмаслиги, унинг манфаатлари таъминланиши учун янги турар жой қуриб берилиши маълум қилинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.