Тошкентда кечаси икки кўча кесишмасининг бир қисми қисман ёпилади

Тошкентда 24 октябрга ўтар кечаси икки кўча кесишмасининг бир қисмида ҳаракатланиш вақтинча чекланади
Тошкентда 24 октябрга ўтар кечаси Зулфияхоним ва Шайхонтоҳур кўчалари кесишмасининг бир қисми вақтинча ёпилади. Чеклов иссиқлик тармоғи участкасидаги таъмирлаш-тиклаш ишлари билан боғлиқ.
Veolia Energy Tashkent хабарига кўра, ҳаракатланиш 23 октябрь соат 23:00 дан 24 октябрь соат 07:00 гача чекланади.
Ҳайдовчиларга йўналишни режалаштиришда вақтинчалик ёпилишни ҳисобга олиш ва айланма йўлларни олдиндан танлаш тавсия этилади.
Аввалроқ Veolia пойтахтда ҳар йили кузги иссиқ сувни 5 кунга ўчириш заруратини тушунтириб берган эди.

