Маҳаллий

Тошкентда илк бор Silk Road University Fair халқаро таълим форуми ва кўргазмаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва сифатли таълим олишлари учун кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президент, ихтисослаштирилган ва ижодий мактабларнинг ташкил этилиши ўсиб келаётган авлодга билим олиш, ўз истеъдодини намоён этиш ва замонавий дунё талабларига мувофиқ ривожланиш учун янги имкониятларни очди. Ушбу таълим муассасаларида […] қаратилган ишлар олиб борилмоқда

Тошкентда илк бор Silk Road University Fair халқаро таълим форуми ва кўргазмаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва сифатли таълим олиши учун кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президент, ихтисослаштирилган ва ижод мактабларининг очилиши ўсиб келаётган авлодга билим олиш, истеъдодини намоён этиш ва замонавий дунё талабларига мувофиқ ривожланиш учун янги имкониятлар берди.

Ушбу таълим муассасаларида ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқишини ошириш, мустақил ва танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, халқаро таълим стандартлари асосида ўқитишни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар олиб борилмоқда. Бу ўз билими ва салоҳияти шарофати билан халқаро олимпиадаларда, нуфузли академик беллашувларда ва жаҳон таълим майдонида муносиб иштирок эта оладиган янги авлодни тарбиялаш учун замин яратади.

Бугун иқтидорли ёшларга тикилган сармоя — Ўзбекистоннинг келажакдаги тараққиёти сари қўйилган муҳим қадамдир. Ёшларнинг халқаро билим ва тажрибани ўзлаштириши, дунёнинг етакчи олий ўқув юртларида таҳсил олиш имкониятларини ўрганиши ҳамда ўз салоҳиятини мамлакат ривожига йўналтириши республиканинг илмий, интеллектуал ва иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга.

Ушбу вазифаларга мувофиқ, 2026 йил 27–28 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда илк бор Silk Road University Fair — халқаро таълим форуми ва кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мактаб консультантлари тармоғи (College Counselor Network Uzbekistan — CCNU) томонидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир хорижий олий таълим муассасалари ва Ўзбекистон мактаблари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ёшларнинг хорижда таълим олиш имкониятлари ҳақидаги хабардорлигини ошириш, шунингдек, мактаб консультантларининг касбий салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилди.

Форумда 10 дан ортиқ мамлакатдан 40 дан зиёд университет вакиллари иштирок этди. Бундан ташқари, икки кунлик дастур 1 150 нафардан ортиқ юқори синф ўқувчиларини, 300 нафардан ортиқ мактаб консультантларини ва 200 га яқин мактаб директорларини қамраб олди.

Кўргазмада Австралия, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Гонконг (Хитой), Гренада, Германия, Испания, Канада, Қозоғистон, АҚШ, Франция, Хитой ва Швейцария таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Улар орасида Сардифф Университй Казакҳстан, Ситй Университй оф Ҳонг Конг, Жамес Соок Университй, Моҳамед бин Заед Университй оф Артифисиал Интеллигенсе, Нев Ёрк Университй Абу Дҳаби, Тҳе Чинесе Университй оф Ҳонг Конг, Шензҳен, Тҳе Ҳонг Конг Полйтечнис Университй, Тҳе Университй оф Ҳонг Конг, Университй оф Ноттингҳам Нингбо Чина, Роял Ҳолловай, Университй оф Лондон, Университй оф Торонто, Тҳе Университй оф Бритиш Солумбиа, Университй оф Алберта, Жамес Мадисон Университй ва бошқа хорижий олий ўқув юртлари бор.

Шунингдек, кўргазмада хорижда ўқиш имкониятлари ҳақида маълумот берувчи ва халқаро таълимга йўналтиришда кўмаклашувчи ташкилотлар ҳам қатнашди.

Тадбир халқаро университетлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, таълим дастурлари ва қабул талаблари билан танишиш, шунингдек, Ўзбекистон мактаблари ва хорижий олий ўқув юртлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим майдонга айланди.

27 октябрь куни тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни олий таълим олишга йўналтириш ва мактаб консультантларининг касбий салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Очилиш маросимидан сўнг мактаб раҳбарлари ва консультантлари учун халқаро университетлар вакиллари билан касбий учрашувлар ташкил этилди. Ушбу учрашувлар давомида таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ўқувчиларни халқаро университетларга йўналтириш ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида ўқувчилар ва мактаб консультантлари учун халқаро университетлар кўргазмаси ташкил этилди. Иштирокчилар қабул комиссиялари вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, таълим дастурлари, қабул талаблари, ҳужжат топшириш тартиби ва хорижда ўқиш имкониятлари ҳақида маълумот олдилар.

Бундай учрашувлар ёшларга ўз академик қизиқишлари ва келажакдаги касбий мақсадларига мос келадиган таълим йўналишларини аниқлашга, халқаро олий таълим тизимлари билан яқиндан танишишга ва кейинги ўқиш режаларини шакллантиришга ёрдам берди.

Кўргазма, шунингдек, хорижий университетлар вакилларига Ўзбекистон таълим тизими билан танишиш, маҳаллий мактаблар ва педагоглар билан тажриба алмашиш ҳамда келажакдаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш имкониятини берди.

28 октябрь куни тадбир дастури мактаб консультантларининг касбий билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган тренинг ва семинарлар билан давом этди.

Mashgʻulotlarda ўқувчиларни хорижий университетларга йўналтириш, уларга халқаро олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш жараёнида кўмаклашиш, университетлар билан самарали мулоқот ўрнатиш ва мактабларда касбга йўналтириш ишларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, халқаро университетлар вакиллари Тошкент шаҳридаги бир қатор мактабларга ташриф буюриб, ўқувчилар ва педагоглар билан учрашдилар. Ташрифлар давомида томонлар халқаро таълим имкониятлари ҳақида маълумот алмашдилар ва мактаблар ҳамда университетлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Иккинчи кун дастури мактаб консультантларининг халқаро таълим соҳасидаги билимларини чуқурлаштиришга, тажриба алмашишга ва университетлар билан шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Мактаб консультантлари ўқувчиларга олий ўқув юртини танлашда, академик мақсадларни белгилашда ва халқаро университетларга ҳужжат топширишга тайёргарлик кўришда ёрдам беради.

Шу сабабли тадбирда уларнинг халқаро университетлар вакиллари билан бевосита мулоқот қилишига, тажриба алмашишига ва касбий билимларини ривожлантиришига алоҳида эътибор қаратилди.

Форум мактаб раҳбарлари ва консультантларига хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва касбга йўналтириш ишлари самарадорлигини оширишни муҳокама қилиш имкониятини берди.

Бу йўналишдаги ҳамкорлик иқтидорли ўқувчиларга ўз қобилиятларини тўғри баҳолашга, кейинги таълим йўлини онгли равишда танлашга ва халқаро олий таълим имкониятларидан самарали фойдаланишга ёрдам беради.

Маълумот учун: бугунги кунда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида 250 дан ортиқ таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда, уларда 90 минг нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар таҳсил олмоқда.

2019 йилда ташкил этилган Агентлик дастлаб 16 та таълим ташкилотини вaзифадош қилган эди. Кейинги йилларда тизим кенгайиб, 2026 йилга келиб таълим ташкилотлари сони 250 тадан ошди.

Янги мактабларнинг очилиши натижасида 2021–2026 йилларда раҳбар ва педагог ходимлар учун жами 10 910 та янги иш ўрни яратилди.

Ушбу кенг кўламли таълим тизими иқтидорли ёшларни эрта аниқлаш, уларнинг қобилиятларини ривожлантириш ва чуқур билим олишлари ҳамда халқаро даражадаги таълим имкониятларидан фойдаланишлари учун шароит яратишга қаратилган.

Silk Road University Fair халқаро таълим форуми ва кўргазмаси Ўзбекистон мактаблари, халқаро университетлар, педагоглар ва ўқувчилар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббус бўлди. Икки кунлик дастур ўқувчиларга халқаро таълим истиқболларини ўрганиш, мактаб консультантларига касбий тажриба алмашиш, мактаб раҳбарларига эса хорижий олий ўқув юртлари билан янги шериклик алоқаларини ўрнатиш имконини берди.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли таълим олиши ва халқаро илмий майдонда ўз салоҳиятини намоён этиши учун имкониятлар яратиш мамлакат келажагига хизмат қилади. Ушбу мақсадлар ўзанида Silk Road University Fair мактаблар ва халқаро университетлар ўртасидаги мулоқотни кенгайтиришга, ёшларнинг таълим имкониятларини оширишга ва келажакдаги ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилашга хизмат қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.