Маҳаллий

Тошкентда ҲОВО, Ласетти ва Спарк тўқнашди

Тошкентнинг Яшнобод туманида ҲОВО юк машинаси, Ласетти ва Спарк иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган.

Тошкентда ҲОВО, Ласетти ва Спарк тўқнашди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, авария 30-сентабр куни соат 12:00 лар атрофида Фарғона йўли кўчасида, Фарғона бозори рўпарасидаги кўприкнинг чиқиш қисмида содир бўлган.

1996-йилда туғилган А.Й. бошқарувидаги ҲОВО русумли махсус юк машинаси ҳаракат йўналишини чапга ўзгартирган пайтда 1992-йилда туғилган К.М. бошқарувидаги Ласетти билан тўқнашган.

Шундан кейин Ласетти ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўнг томонда ҳаракатланаётган Спарк автомобилига урилган.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.