Маҳаллий

Тошкентда фуқаро 683 минг долларлик криптовалютани ноқонуний айирбошлагани аниқланди

Тошкентда фуқаро 683 минг долларлик криптовалютани ноқонуний айирбошлагани маълум бўлди

Тошкентда 41 ёшли фуқаро ноқонуний тарзда жуда катта миқдордаги криптоактивлар айланмаси билан шуғулланиб келгани аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Аниқланишича, 1985-йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган тартибда лицензия олмасдан, мобил телефони орқали Бинансе халқаро криптобиржасида махсус аккаунт очиб, 2021-йилдан 2025-йилгача жами 700 га яқин криптоактивлар олди-сотди операцияларини амалга оширган. У дастлабки қиймати 683 минг АҚШ доллари, яъни 9 миллиард сўмдан ортиқ бўлган криптовалютани қонунга хилоф равишда ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғулланиб келган.

Мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси тергов бўлими томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу йилнинг март ойида Наманганда қарийб 1 млрд сўмлик ноқонуний крипто операциялари билан шуғулланган шахсга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.