Маҳаллий

Тошкентда чанг сабаб кўчаларга сув сепилмоқда

​Шу билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилмоқда.

Тошкентда чанг сабаб кўчаларга сув сепилмоқда

Тошкент кўчаларида қарийб 100 та махсус техника ёрдамида сув пуркаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

Йўл қопламасини мунтазам намлаб бориш чангнинг босилишига ҳамда унинг ҳавога кўтарилишини камайтиришга ёрдам беради.

Шу билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилмоқда. Бу нафақат кўчалардаги намликни ошириш, балки шаҳар муҳитини янада ёқимли қилишга ҳам хизмат қилади.

Ҳокимлик хабарига кўра, сув пуркаш, суғориш ва фавворалар фаолияти биргаликда шаҳар микроиқлимини яхшилаш, чанг миқдорини камайтириш ва аҳоли учун қулай муҳит яратишга қаратилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.