Тошкентда бокс анжомлари ичига яширилган, қиймати 780 минг долларлик Европа гиёҳвандлик воситалари туркуми мусодара қилинди

Тошкентда бокс анжомлари ичига яширилган, қиймати 780 минг долларлик Европа гиёҳвандлик воситалари партияси мусодара қилинди
«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) билан ҳамкорликда Европадан гиёҳванд моддалар контрандасининг халқаро каналини тўсиб қўйишди. Ноқонуний муомаладан умумий қиймати тахминан 780 минг долларлик 8 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.
Гиёҳванд моддалар мамлакатга Германиядан халқаро курьерлик почта жўнатмалари орқали кириб келган. Жиноятчилар яширин ташиш учун спорт анжомлари — бокс қоплари ва қўлқопларидан фойдаланишган.
Ичида 4 килограмм модда (3 кг синтетик «клефедрон» ва 1 кг гашиш) бўлган биринчи жўнатма божхона постида тўхтатиб қолинди. 3 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ушбу жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда 25 ёшли Черногория фуқароси қўлга олинди.
Тергов давомида аниқланишича, қўлга олинган шахс Signal мессенжеридаги «Майк» тахаллусли кураторнинг кўрсатмалари асосида ҳаракат қилган. Гумонланувчи муқаддам Қозоғистон ва Грузия ҳудудида ҳам йирик ҳажмдаги гиёҳвандлик воситалари контрабандаси билан шуғулланган.
У ижарада турган хонадон тинтув қилинганда, тезкор ходимлар умумий вазни 30 грамм бўлган, сотишга тайёрлаб қўйилган 11 та ўрамдаги «α-PVP» синтетик гиёҳвандлик моддаси, қадоқлаш учун мўлжалланган зип-пакетлар ва электрон тарозиларни топишди.
Келгусидаги тезкор-қидирув тадбирлари давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлга олинган шахснинг акаси номига Германиядан худди шундай жўнатма келаётганини аниқлашди. 2026 йил 8 сентябрь куни иккинчи почта жўнатмаси ҳам муваффақиятли тўхтатиб қолинди — унинг ичида ҳам 4 килограмм «клефедрон» ва гашиш борлиги маълум бўлди.
Махсус операция натижасида жами 6 кг «клефедрон» ва 2 кг гашиш мусодара қилинди. Мутахассисларнинг баҳолашича, ушбу партия қора бозорга кириб боришининг олди олинган 45 минг бир марталик дозага тенгдир.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

