Германиядан Тошкентга гиёҳвандлик моддаларини юборишга уринишди
Тошкентда Германиядан келган жўнатмада гиёҳванд моддалар бўлган ва ёнида 11 та Альфа-PVP солинган тайёр бойламлар (закладка) бўлган Черногория фуқароси қўлга олинди.

Германиядан Тошкентга гиёҳванд моддаларни юборишга уринишди
Тошкентнинг Яшнобод туманида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари гиёҳванд моддалар контрабандасига чек қўйишди. Тезкор-профилактика тадбирлари «Хавфсиз ва соғлом мамлакат» дастури доирасида ўтказилди.
Тумандаги почта бўлимларидан бирида Германиядан келган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда Яшнобод туманида вақтинча яшовчи, 2001 йилда туғилган Черногория фуқароси қўлга олинди. Тўхтатиш ва кўздан кечириш холислар иштирокида амалга оширилди.
Посилка белгиланган тартибда текширилганда, ходимлар спорт анжомлари ичидан 3 кг «клефедрон» гиёҳвандлик воситаси ва 1 кг гашиш топдилар. Мусодара қилинган моддалар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.
Шундан сўнг, тезкор тадбирлар қўлга олинган шахснинг вақтинчалик яшаш жойида давом эттирилди. Хонадонни кўздан кечириш давомида у ерда умумий вазни 30 грамм бўлган, сотиш учун тайёрлаб қўйилган 11 та «Альфа-PVP» гиёҳвандлик моддаси ўрамлари аниқланди.
Бундан ташқари, ходимлар зип-пакетлар, электрон тарозилар ва бошқа буюмларни топишди.
Черногория фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

