Тошкентда банк ходимлари мижознинг ҳисобварағидан 300 минг доллар ўғирлашди

Тошкентда банк ходимлари мижознинг ҳисобварағидан 300 минг доллар ўғирлашди
Тошкентнинг Сирғали туманида тижорат банкларидан бирининг ходимлари мижознинг омонат ҳисобварағидан 300 минг долларни ўзлаштириб олишди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, фуқаро И.М. банкда 500 минг долларлик омонат очган. Масъул ходимлар унинг номидан сохта ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб, шундан сўнг унинг ҳисобварағидан 300 минг долларни ечиб олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, шунингдек, ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

