300 минг доллар омонатни талон-торож қилган банк фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

300 минг доллар омонатни талон-торож қилган банк аниқланди
Тошкент шаҳрида фуқаронинг омонат ҳисобидаги 300 000 АҚШ доллари талон-торож қилингани фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Текширувда тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари фуқаро И.M.ning омонатга қўйилган 500 000 АҚШ долларидан И.М. номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб, 300 000 АҚШ долларини ўзлаштириб талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

