Тошкентда АЭСнинг бўлажак мутахассисларини тайёрлаш учун атом синфлари очилади
Тошкентдаги иккита академик лицейда ихтисослаштирилган атом синфлари ташкил этилади. Ўқувчилар физика, математика ва информатика фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўрганадилар, шунингдек, МИФИ МТЯУнинг Тошкент филиалига ўқишга киришга тайёргарлик кўрадилар. Олий ўқув юртидан маълум қилинишича, лойиҳа И. М. Губкин номидаги РФ ва газ РДУ ҳузуридаги академик лицей ҳамда ТИҚХМИ ҳузуридаги International House-Tashkent лицейи базасида амалга оширилади. Бунинг учун томонлар […]

Тошкентда АЭC бўлажак мутахассисларини тайёрлаш учун атом синфлари очилади
Тошкентнинг иккита академик лицейида ихтисослаштирилган атом синфлари ташкил этилади. Ўқувчилар физика, математика ва информатика фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўрганадилар, шунингдек, МИФИ Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент филиалига ўқишга киришга тайёргарлик кўрадилар.
Олий ўқув юрти томонидан маълум қилинишича, лойиҳа И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг академик лицейи ҳамда "Интернатионал Ҳоусе-Ташкент" академик лицейи базасида йўлга қўйилади. Бунинг учун томонлар ҳамкорлик меморандумларини имзоладилар.
Дастур нафақат қўшимча машғулотларни ўз ичига олади. Ўқувчилар атом соҳаси мутахассисларининг маъруза ва семинарларига ташриф буюришлари, олимпиадалар ва илмий-маърифий тадбирларда иштирок этишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, улар учун касбга йўналтирувчи учрашувлар ва ихтисослаштирилган олий ўқув юртига кириш учун тайёргарлик ташкил этилади.
Шу тариқа, ўқувчилар касбий тайёргарликни ҳали лицейнинг ўзидаёқ бошлаш имконига эга бўладилар. Кегусида улар соҳавий йўналишлар бўйича ўқишни давом эттиришлари ва Ўзбекистоннинг атом соҳасида касб эгаси бўлишлари мумкин.
Ташаббус мамлакатда ядро энергетикасининг ривожланиши ва малакали кадрларга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ.

